Эй азизларим, менда Худонинг Руҳи бор деган ҳар қандай одамга ишониб кетаверманглар. Ҳар бир одамни синанглар, у Худодан ёки Худодан эмаслигини билинглар, чунки дунёда сохта пайғамбарлар кўпайиб кетган.
Ахир, бундай одамлар Раббимиз Исо Масиҳнинг эмас, балки ўз нафсининг қулидирлар. Улар ширин сўзлару хушомадгўйлик билан софдил инсонларни йўлдан оздирадилар.