Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Мен ҳар доим бор бўлган Худоман, — деб жавоб берди У. — Халқим Исроилга: “Мени сизларнинг олдингизга юборганнинг номи — Мен Борман”, деб айтасан. Унинг тепасида серафлар шай турарди, ҳар бирининг олтита қаноти бор эди. Улар икки қаноти ила юзларини тўсганди, икки қаноти ила оёқларини тўсганди, қолган икки қаноти билан учаётган эди. Улар бир–бирига ҳайқиришарди: “Муқаддасдир, муқаддасдир, Муқаддасдир Сарвари Олам! Унинг улуғворлиги Бутун оламни тўлдирган!” Бу воқеалар ортида турган ким?! Бошидан авлодларни дунёга келтирган ким?! Мен эмасми?! Азалдан Мен сизнинг Эгангизман, Охиргача ҳам Эгангиз бўламан. Ғилдиракларнинг гардишлари баланд ва баҳайбат эди. Уларнинг гир айланаси кўзлар билан қопланган эди. Карубларнинг бутун баданлари, орқалари, қўллари, қанотлари ҳатто тўртала ғилдираги ҳам кўз билан қопланган эди. Зеро, Худо тоғларга шакл берди, Шамолни юзага келтирди. У режаларини инсонларга аён қилади, Тонгги шафақ нурини зулматга айлантиради, Тоғ чўққилари узра юради. Парвардигори Олам — Эгамиздир Унинг номи! Асия вилоятидаги имонлиларнинг еттита жамоатига Юҳаннодан салом! Азалдан бор бўлган, ҳозир ҳам бор, келажакда ҳам бор бўладиган Худодан, Унинг тахти олдида турган етти руҳдан, шунингдек, ўликлар ичидан биринчи бўлиб тирилган, ер юзи шоҳларининг Ҳукмдори бўлган ишончли шоҳид — Исо Масиҳдан сизларга иноят ва тинчлик бўлсин. Исо Масиҳ бизни севади. У Ўз қонини тўкиб, бизни гуноҳларимиздан халос этди. “Мен Ибтидо ва Интиҳодирман, — деб айтмоқда Эгамиз Худо. — Мен олдин бор бўлган, ҳозир ҳам бор, келажакда ҳам бор бўладиган Қодир Худодирман.”
Выбор основного перевода