Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худо азалда осмон билан ерни яратди. Худонинг сирли режасини энди ҳаммага ошкор қилиш вазифаси менга юкланди. Бутун борлиқни яратган Худо бу сирни асрлар давомида пинҳон тутган эди. Улар баланд овозда шундай дердилар: “Бўғизланган Қўзи ҳамдларга лойиқдир! Кучу давлат, донолигу қудрат Соҳибига Шон–шарафлар бўлсин!” У то абад барҳаёт Худо ҳақи онт ичди. Еру осмонни, денгиз ва уларни тўлдирган жамики жониворларни яратган Худо ҳақи онт ичиб, шундай деди: — Худо пайғамбар қулларига Ўзининг сир тутган режасини маълум қилганди. Еттинчи фаришта карнай чалганда, Худо ўша режасини амалга оширади. Энди кечиктирмайди.
Выбор основного перевода