Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен тахтларнинг жой–жойига ўрнатилганини томоша қилиб турдим, Азалий Нуроний Ўз жойига ўтирди. Унинг кийими қордай оқ, сочлари эса оппоқ момиқдай эди. Унинг тахти оташин аланга, тахтининг ғилдираклари ловуллаган олов эди. Унинг ҳузуридан оловли дарё оқиб чиқди. Минглар Унга хизмат қилар эди, миллион–миллионлар Унинг амрига мунтазир эди. Суд мажлиси бошланди, ҳамма китоблар очилди. Инсон Ўғли Ўзининг улуғворлигида, жамики фаришталари билан бирга келганда Ўзининг шоҳона тахтига ўтиради. Барча халқлар Унинг ҳузурига тўпланадилар. Чўпон қўйларни эчкилардан ажратгандай, У халқларни бир–биридан ажратади. У қўйларни ўнг томонига, эчкиларни чап томонига қўяди. Шундан кейин Шоҳ ўнг томонидагиларга айтади: — Эй самовий Отамнинг баракасини олганлар, келинглар! Шоҳликни мерос қилиб олинглар! Бу шоҳлик олам яратилгандаёқ сизлар учун тайёрлаб қўйилган. Ахир, Мен оч эдим, Менга овқат бердингизлар. Чанқаган эдим, Менга ичимлик бердингизлар. Мусофир эдим, уйингиздан бошпана бердингизлар. Яланғоч эдим, Мени кийинтирдингизлар. Касал эдим, Менга ғамхўрлик қилдингизлар. Зиндонда эдим, Мени келиб кўрдингизлар. Бунга жавобан солиҳлар Унга шундай дейдилар: — Ё Раббий! Қачон Сизни оч ҳолда кўриб, овқат берибмиз?! Қачон чанқаганингизни кўриб, бирон нарса ичирибмиз? Мусофир эканингизни қачон кўриб, уйимиздан бошпана берибмиз? Яланғоч эканингизни қачон кўриб, кийинтирибмиз? Касал ёки зиндонда бўлганингизда қачон Сизни йўқлаб борибмиз? Шоҳ уларга шундай жавоб беради: — Сизларга чинини айтайин: сизлар энг кичик биродаримга қилган ҳар қандай яхшилигингизни Менга қилган бўласиз. Сўнг У чап томондагиларга ҳам айтади: — Эй лаънатилар, кўзимдан йўқолинглар! Иблис ва унинг фаришталарига тайёрлаб қўйилган абадий оловга мубтало бўлинглар! Ахир, Мен оч эдим, овқат бермадингизлар. Чанқагандим, ичгани ҳеч нарса бермадингизлар. Мусофир эдим, уйингиздан бошпана бермадингизлар. Яланғоч эдим, Мени кийинтирмадингиз. Касал бўлдим, зиндонга тушдим, Мени келиб кўрмадингиз. Шунда улар айтадилар: — Ё Раббий! Қачон Сизни оч, чанқаган, мусофир, яланғоч, касал ҳолда ёки зиндонда эканингизни кўрибмиз? Агар кўрганимизда эди, наҳотки Сиздан хизматимизни аяган бўлардик?! У эса шундай жавоб беради: — Сизларга чинини айтайин: сизлар энг кичик биродаримдан аяган яхшилигингизни Мендан аяган бўласизлар. Булар абадий жазога, солиҳлар эса абадий ҳаётга муяссар бўладилар.” Денгиз Худони кўрди–ю, қочди, Иордан дарёси орқага қайтди. Титрагин, эй замин, Раббий олдида, Ёқубнинг Худоси ҳузурида. Темир, лой, бронза, кумуш ва олтин парчаланиб, ёзги хирмонлардаги тўпондай бўлди. Шамол уларни учириб кетиб, ҳеч бир асар қолдирмади. Ҳайкалга урилган тош эса катта тоғ бўлиб, бутун ер юзини қоплади. Аслида, Раббимиз Исо, ўғри келгандай, ногаҳон келиб қолади. Ўша куни осмон гувиллаб ёниб, ғойиб бўлади, самовий жисмлар олов тафтидан куйиб кетади, шунда ер ва унда қилинган ҳар бир иш очиқдан–очиқ ошкор бўлиб, ҳукм этилади. Худонинг кунини интизорлик билан кутинглар, унинг келишини тезлаштиринглар! Ўша куни осмон ёниб, йўқ бўлади, самовий жисмлар олов тафтидан эриб кетади.
Выбор основного перевода