Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кулфат кунида фосиқлар нажот топишларини, Худонинг ғазаб кунида қутқарилишларини улар айтадилар–ку! Қора ер бағрида ётганларнинг кўпчилиги уйғонади: кимдир абадий ҳаётга эришади, кимдир шармандалигу абадий иснодга дучор бўлади. Шунда ўликлар қабрларидан чиқадилар: яхшилик қилганлар яшаш учун тирилади, ёмонлик қилганлар эса маҳкум бўлиш учун тирилади. Яхши ишда қунт қилиб, шараф, ҳурмат–эҳтиром ва мангуликка интилганларга Худо абадий ҳаёт ато қилади. Худбин истакларини қондириш учун уруғ экканлар ўша худбин истаклари туфайли ҳалокатни ўриб оладилар. Руҳни мамнун қилиш учун уруғ экканлар эса Руҳдан абадий ҳаёт ўриб оладилар.
Выбор основного перевода