Эй сурувимдаги қўйлар, сизлар ҳақингизда Мен, Эгангиз Раббий, айтаманки, сурувимдаги қўйлар орасида ажрим қиламан, қўчқор ва така орасида ҳукм чиқараман.
Исроил халқига айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: Мен Ўзим семиз ва ориқ қўйларни ажрим қиламан.
Шундай экан, нима учун биродарингизни ҳукм қиляпсиз? Нима учун биродарингиздан нафратланяпсиз? Ахир, ҳаммамиз Худонинг ҳукм курсиси олдида туриб, жавоб берамиз–ку!