Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгангиз Худо сизлар учун ўз халқингиз орасидан менга ўхшаган бир пайғамбар чиқаради. Унга қулоқ солинглар. Эгамизнинг сўзларини шоҳ эълон қилмоқда: “Эгамиз менга шундай деди: «Сен Менинг ўғлимсан, Бугун Мен сенга ота бўлдим. Эгам айтар: “Мана Менинг қулим, Ўзим уни қўллаб–қувватлайман. Мен Ўзим уни танлаганман. Ундан жуда мамнунман. Мен унга Ўз Руҳимни бердим, У элатларга адолат келтиради. Шу пайт осмондан: “Бу Менинг севикли Ўғлимдир, Ундан ниҳоятда мамнунман”, деган овоз келди. “Мана Менинг Қулим, Ўзим Уни танлаб олганман. У кўнглимни мамнун этган Суюклигимдир. Мен Унга Ўз Руҳимни бераман, У адолатни элатларга эълон қилади. Осмондан эса: “Сен Менинг севикли Ўғлимсан, Сендан ниҳоятда мамнунман” деган овоз эшитилди. ва Муқаддас Руҳ каптар шаклида Унинг устига тушиб келди. Осмондан эса: “Сен Менинг севикли Ўғлимсан, Сендан ниҳоятда мамнунман” деган овоз келди. Мусо шундай деган эди: «Эгангиз Худо сизлар учун халқингиз орасидан менга ўхшаган бир пайғамбар чиқаради. Унинг айтган ҳар бир сўзига қулоқ солинглар. Ўша пайғамбарга итоат этмайдиган ҳар ким Худонинг халқи орасидан ажратиб олиниб, йўқ қилинади.» Отамиз Худо муқаддас тоғда Масиҳни шон–шараф ила юксалтирганда, биз ўша ерда эдик. Маҳобатли ва улуғвор Худонинг самодан: “Бу Менинг севикли Ўғлимдир, Ундан мамнунман”, — деган овозини эшитган эдик.
Выбор основного перевода