Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кейин Исо юзбошига деди: — Боринг, сиз ишонганингиздай бўлсин. Юзбошининг хизматкори ўша заҳоти соғайиб кетди. Исо орқасига ўгирилди. Аёлни кўриб, деди: — Дадил бўл, қизим, ишончинг сени соғайтирди. Аёл шу заҳоти дардидан халос бўлди. Шунда Исо: — Эй аёл, сенинг ишончинг буюк! — деди. — Майли, сен истаганингдай бўлсин. Шу заҳоти аёлнинг қизи соғайиб қолди. — Қайси соатда аҳволи енгиллашди? — дея сўради у. — Кеча тушда, соат бирларда иситмаси тушди, — дейишди хизматкорлар. “Ўғлингиз соғ–саломат” деган сўзларни Исо айнан ўша вақтда айтганини боланинг отаси англади. Шунда ўзи ва бутун хонадони Исога имон келтирди.
Выбор основного перевода