Исо шаҳар даровозасига етиб қолганда, вафот этган бир одамни олиб чиқишаётганини кўриб қолди. Марҳум одам бева аёлнинг ёлғиз ўғли экан. Аёл билан бирга шаҳардан бир талай оломон чиқиб келаётган эди.
Тўсатдан оломон орасидан бир одам бақириб қолди: — Устоз! Ёлвораман, ўғлимни кўриб қўйинг! У менинг яккаю ягона ўғлим!