Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар шундай деб бақиришди: — Эй Худонинг Ўғли! Бизни тинч қўй! Сен бизга вақтидан олдин азоб бергани бу ерга келдингми? Ўша синагогада ёвуз руҳга чалинган бир одам бор эди. У тўсатдан қичқириб юборди: овози борича бақирди: — Эй Исо, Худойи Таолонинг Ўғли! Мени тинч қўй! Худо ҳақи Сенга ёлвораман, менга азоб берма! — Эй Носиралик Исо! Бизни тинч қўй! Сен бизни ҳалок қилгани келдингми?! Сенинг кимлигингни биламан: Сен Худонинг Азизисан! У одам: — Мен Худонинг ягоналигига ишонаман! — деб айтиши аниқ. Мен эса унга: — Ишониб, яхши қиласан! — дейман. — Аммо сенинг бу ишончинг жинларнинг ишончидан асло фарқ қилмайди. Зеро, жинлар ҳам Худонинг ягоналигига ишониб, даҳшатдан титрайди.
Выбор основного перевода