Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сенинг гўдакларингни ушлаб, қояга уриб, Тилка–пора қиладиганлар бахтлидир. Эгангиз ёнингизда экан, Унга интилинг, У яқинингизда экан, Уни чақиринг! — Яҳудо шоҳи Ҳизқиё даврида башорат қилиб юрган Мўрашатлик Михо ҳам Яҳудо халқига шундай деб айтган эди: “Сарвари Олам демоқда: «Қуддус даладай шудгор қилинади, Сион харобазор бўлади, Эгамизнинг уйи турган тоғни Қалин ўрмонзор қоплайди.»” Сизлар сабабли Қуддус даладай шудгор қилинади, Сион харобазор бўлади, Эгамизнинг уйи турган тоғни Қалин чакалакзор қоплайди. Эҳ Қуддус, Қуддус! Пайғамбарларни қатл этиб, ҳузурига юборилганларни тошбўрон қилувчи шаҳар! Товуқ ўз жўжаларини қанотлари остига қандай тўпласа, Мен ҳам сенинг халқингни бир неча марта шундай тўпламоқчи бўлдим. Лекин сен истамадинг. Исо уларга деди: — Буларнинг ҳаммасини кўряпсизми? Сизларга чинини айтайин: булар вайрон бўлади. Бу ерда тош устида турган биронта тош қолмайди. Исо унга: — Бу ҳашаматли биноларни кўряпсанми? Буларнинг ҳаммаси вайрон бўлади. Бу ерда тош устида турган биронта тош қолмайди, — деди. “Исроил халқининг Худоси — Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! У бизга ёрдамга келди, Ўз халқини асоратдан халос қилди. — Шундай кунлар келадики, сиз кўриб турганларнинг ҳаммаси вайрон бўлади. Бу ерда тош устида турган биронта тош қолмайди. Исо уларга деди: — Нур яна қисқа бир муддат сизлар билан бўлади. Нур борида юринглар, тағин зулмат сизларни қамраб олмасин. Зулматда юрадиган киши қаерга кетаётганини билмайди. Имонсизлар орасида Худога муносиб ҳаёт кечиринглар. Улар сизларни ёмонликда айбласалар–да, эзгу ишларингизни кўриб, ким билсин, балки тавба қилишар ва қиёмат куни Худони улуғлашар.
Выбор основного перевода