Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қанийди, уларнинг юраклари ҳар доим шундай бўлса, Мендан қўрқиб, амрларимни бажаришса! Шунда ўзлари ҳам, фарзандлари ҳам то абад бахтли бўлишарди. Агар уларда ақл бўлса эди, тушунарди, Оқибати нима бўлишини биларди. У Худойимиздир, биз Унинг яйловидаги халқмиз, Биз Унинг қўл остидаги қўйлармиз. Эгамиз шундай дейди: “Қанийди, бугун Менинг овозимга қулоқ солсангиз! У шундай деди: “Бор, мана шу халққа айт: «Хўп, тинглайверинглар, барибир, тушунмайсиз, Қарайверинглар, барибир, англаб етмайсиз.» Қанийди амрларимга қулоқ солганингизда! Ўшанда фаровонлигингиз дарёдай бўларди, Зафарингиз денгиз тўлқинларидай бўларди. Ишаёнинг башорати уларда бажо бўлган: «Сизлар тинглаб турасиз–у, лекин ҳеч тушунмайсиз, Қараб турасиз–у, аммо ҳеч англаб етмайсиз. токи: «Улар қараб туриб, англамасинлар, Тинглаб туриб, тушунмасинлар. Акс ҳолда, Худога қайтадилар, Гуноҳларидан фориғ бўладилар.»” Халқига нажот топишларини эълон қиласан, Худо уларнинг гуноҳларини кечиришини айтасан. Зулматда, ўлим соясида ўтирганларни ёритади, Тинчликка олиб борадиган йўлни бизга кўрсатади.” У шундай жавоб берди: “Худо Шоҳлигининг сирларини билиш сизларга берилган. Бошқаларга эса, Мен ҳамма нарсани масаллар билан гапираман, токи улар: «Қараб туриб, англамасинлар, Тинглаб туриб, тушунмасинлар.» Шу тариқа Ишаё пайғамбарнинг сўзи бажо бўлди: “Эй Эгамиз, бизнинг хабаримизга ким ишонди? Сенинг қудратли кучинг кимга аён бўлди?” У Исроил халқига юборган хабарни биласизлар. Тинчлик келтирадиган бу Хушхабарни Худо Исо Масиҳ орқали эълон қилди. Исо Масиҳ ҳамманинг Раббийсидир. «Бор, мана шу халққа айт: ‘Сизлар тинглаб турасиз–у, лекин ҳеч тушунмайсиз, Қараб турасиз–у, аммо ҳеч англаб етмайсиз.’ Муқаддас битикларда ёзилгандай: “Худо шу пайтгача уларни қаттиқ ухлатиб қўйди, Уларга кўрадиган кўз, эшитадиган қулоқ бермади.” Кўз нурлари сўнсин, кўрмай қолсин, Беллари то абад букчайиб қолсин.” Ҳар кунни Муқаддас битиклардаги “бугун” деб билиб, бир–бирингизга насиҳат қилинглар. Тағин бирортангиз гуноҳга алданиб, юрагингизни тош қилманглар.
Выбор основного перевода