Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қабиҳликдан мамнун бўлмайдиган Худосан Сен, Сенга меҳмон бўлолмас гуноҳкор инсон. Йўқолинглар кўзимдан ҳаммангиз, эй бадкирдорлар! Нола–йиғиларимни Эгам эшитди. Терс ишларни рад қиламан, Ёмонлик мендан узоқ бўлади. Ҳар саҳарда юртдаги фосиқларни қираман, Эй Эгам, Сенинг шаҳрингдан бадкирдорларни йўқ қиламан. Мени «Ё Раббий, ё Раббий!» деб чақирган ҳар ким Осмон Шоҳлигига киравермайди. У ерга фақат осмондаги Отамнинг иродасини бажарган одамларгина киради. Мен эса уларга дейман: «Мен сизларни асло танимайман! Йўқолинглар, эй бадкирдорлар!» Лекин У: — Сизларни умуман танимайман, — деб жавоб берибди. Сўнг У чап томондагиларга ҳам айтади: — Эй лаънатилар, кўзимдан йўқолинглар! Иблис ва унинг фаришталарига тайёрлаб қўйилган абадий оловга мубтало бўлинглар! Агар бирор овқатни ейишим биродаримнинг гуноҳ қилишига сабаб бўлса, уни васвасага солмаслик учун энди мен умрбод ўша овқатни емайман. Аммо Худо асос солган пойдевор мустаҳкам турибди. Бу пойдевор устига шундай сўзлар битилган: “Эгамиз Ўзиникиларни билади” ва “Эгамизнинг номини тилга олган ҳар бир одам ёмонликдан узоқлашсин.”
Выбор основного перевода