Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Мени ўликлар диёрида қолдирмайсан, Тақводорингни қабрда чиритмайсан. Исо уларга шундай жавоб берди: — Сизлар Муқаддас битикларни ҳам, Худонинг қудратини ҳам билмайсизлар, ана шу сабабдан адашяпсизлар. Ахир, Масиҳ улуғланишидан олдин бу азобларни бошдан кечириши керак эди–ку! Кейин Мусодан тортиб, барча Пайғамбарлар битикларида Ўзи ҳақида ёзилган сўзларнинг ҳаммасини Исо уларга тушунтирди. ва уларга деди: — Масиҳ азоб чекиши ва учинчи куни ўликдан тирилиши керак, деб ёзилган. Аммо Худо Уни тирилтириб, ўлим азобларидан озод қилди. Ўлим ўз кучи билан Исони ушлаб туришга қодир эмасди. Довуд У ҳақда шундай деган эди: «Мен доим Эгамга кўз тикаман, У ўнг томонимда бўлгани учун Мени ҳеч нарса қўзғата олмас. Шу боис, эй Эгам, юрагим қувончга тўла, Тилим ҳам шод–хуррамдир. Танам умид билан яшайди. Мени ўликлар диёрида қолдирмайсан, Тақводорингни қабрда чиритмайсан. Менга ҳаёт сўқмоқларини Ўзинг кўрсатасан, Ҳузурингда шодлик Мени қамраб олади.» Биродарларим! Бобомиз Довуд тўғрисида сизларга очиқ–ойдин гапиришим керак. У ўлди, дафн қилинди, унинг қабри бугунгача шу ердадир. У пайғамбар бўлгани боис, Худо унга: «Ўз наслингдан бўлган биттасини тахтингга ўтқазаман», деб ичган онтини ёдида тутарди. Довуд келажакни олдиндан кўриб, Масиҳнинг тирилиши тўғрисида гапирган эди. Худо Масиҳни ўликлар диёрида қолдирмаслиги ва Масиҳнинг танаси чиримаслиги ҳақида Довуд башорат қилганди. Ана шу Исони Худо тирилтирди, бунга ҳаммамиз гувоҳмиз. Кейин У дафн қилинди, учинчи куни эса тирилди. Буларнинг ҳаммаси Муқаддас битикларга мувофиқ содир бўлди.
Выбор основного перевода