Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Шундан кейин Парвардигор Эгамиз ернинг тупроғидан одамни ясади ва унинг бурун тешигидан пуфлаб, жон ато этди. Шундай қилиб, одам тирик жон бўлди. Исо шундай деганда, Муқаддас Руҳни назарда тутган эди. Унга ишонганлар Руҳни қабул қилиб олишлари керак эди. Лекин Руҳ ҳануз берилмаган эди, чунки Исо ҳали улуғланмаган эди. Эй Теофилус, биринчи китобимда мен сизга Исо бошидан то осмонга кўтарилгунга қадар қилган ҳамма ишлари ва ўргатган таълимоти тўғрисида ёзган эдим. У осмонга кўтарилишдан олдин, Муқаддас Руҳ кучи орқали Ўзи танлаган ҳаворийларга кўрсатмалар берган эди. Яҳё одамларни сувга чўмдирар эди, сизлар эса яқин кунларда Муқаддас Руҳга чўмдириласизлар.” Аммо Муқаддас Руҳ сизларни қамраб олганда, куч–қудратга тўласизлар. Қуддусда, Яҳудия ва Самарияда, ер юзининг ҳамма бурчакларида сизлар Менинг шоҳидларим бўласизлар. Шунда ҳаммалари Муқаддас Руҳга тўлдилар, Муқаддас Руҳ берган қобилиятга кўра, улар бошқа тилларда гапира бошладилар. Муқаддас битикларда ёзилгани бўйича: “Биринчи одам — Одам Ато тирик жон бўлди.” Охирги Одам Ато, яъни Исо Масиҳ эса ҳаётбахш руҳ бўлди.
Выбор основного перевода