Бизни васвасага дучор қилмагин, Ёвуз шайтондан халос қилгин.»
Бироқ имондан тоймасин деб, Мен сен учун ибодат қилдим. Сен тавба қилиб, Менга қайтганингдан кейин, биродарларингни имонда мустаҳкамла.
Аммо Раббимиз Исо садоқатлидир. У сизларни кучга тўлдириб, ёвуз шайтондан ҳимоя қилади.
Худонинг фарзанди бўлган одам гуноҳ қилмаслигини биламиз, чунки Худо бундай одамни Ўз паноҳида асрайди. Ёвуз шайтон унга бирор зарар етказа олмайди.