Сўнг У шогирдлари ёнига қайтиб келиб, уларга деди: — Ҳалигача дам олиб, ухлаб ётибсизларми?! Мана, вақт–соати келди, Инсон Ўғли гуноҳкорлар қўлига тутиб бериляпти.
Учинчи марта бориб келиб, Исо шогирдларига деди: — Ҳалигача дам олиб, ухлаб ётибсизларми?! Бўлди, вақт–соати келди! Инсон Ўғли гуноҳкорлар қўлига тутиб бериляпти.
Тошни олиб ташладилар. Исо эса осмонга кўз тикиб, деди: — Эй Ота! Мени эшитганинг учун Сенга шукурлар айтаман.
Исо уларга шундай жавоб берди: — Инсон Ўғли улуғланадиган вақт–соати келди.
Фисиҳ байрамига оз қолган эди. Исо бу дунёни тарк этиб, осмондаги Отаси олдига борадиган вақт–соати келганини билар эди. У дунёдаги Ўзиникиларни яхши кўрар эди, уларни охиригача яхши кўрди.
Яҳудо чиқиб кетгач, Исо деди: — Инсон Ўғлининг улуғворлиги аён бўладиган вақти келди. У орқали Худонинг улуғворлиги аён бўлади.
Худонинг улуғворлиги Инсон Ўғли орқали аён бўлар экан, тез орада Худо Инсон Ўғлини Ўз улуғворлигига шерик қилади.