Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Эфодни майин зиғир матосидан ясатиб, устига кўк, сафсар, қирмизи ва зар иплардан нафис нақш солдир. Кўкракпечга тўрт қатор тошни тўғри қилиб тердир: қизил ёқут, хризолит ва зумрад тошларни биринчи қаторга тердир. Урим ва Туммимни кўкракпеч халтасининг ичига сол, токи Ҳорун Менинг ҳузуримга кирганда, халқим учун Менинг хоҳишимни билгани фойдаланиладиган ўша нарсаларни доимо юраги тепасида кўтариб юрсин. Михонинг бир саждагоҳи бор эди. У руҳонийлар киядиган махсус либос тиктириб, яна бир нечта хонаки санамлар ясаттирди, сўнг ўғилларидан бирини ўзининг саждагоҳига руҳоний қилиб тайинлади. Мен унинг базмларига чек қўяман. Байрамларию янги ой шодиёналарига, Шаббатлари ва барча тайинланган байрамларига барҳам бераман. Эгамизга шароб назр қила олмайсан, Келтирган қурбонликларинг Унга маъқул бўлмайди. Бундай қурбонликлар азадорнинг нонига ўхшайди, Ундан еганларнинг ҳаммаси булғанади. Зеро, келтирган қурбонликларинг қорин учун, холос, Бундай қурбонликлар Эгамизнинг уйига киритилмайди, Эгамизга улар назр қилинмайди. Исроил гуркираган, Ҳосилдор ток кабидир. Аммо ҳосили кўпайгани сари, У кўплаб қурбонгоҳлар қурди. Юрти равнақ топгани сари, Бутсимон тошларига зеб берди. Шаҳарларингни қутқарадиган шоҳинг қани?! «Бизга шоҳу ҳокимлар бер», деб сўраган бошлиқларинг қани?! Мен жаҳл устида сенга шоҳларни бердим, Ғазабга минганимда уларни олиб ташладим. Хонаки санамлар беҳуда гапларни гапирадилар, Фолбинлар ёлғон фоллар очадилар. Туш таъбир қилувчилар ёлғон таъбир қиладилар, Беҳуда тасалли берадилар. Шунинг учун бу халқ қўйдай сарсон бўлиб юрибди, Чўпони йўқлиги учун азоб чекяпти.
Выбор основного перевода