Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Байт–Хўронлик Санбаллат ва Оммонлик малай Тўвиё: “Исроил халқининг манфаати учун жон куйдирадиган биттаси келибди” деган гапни эшитиб, ғоят ғазабландилар. Байт–Хўронлик Санбаллат, Оммонлик малай Тўвиё ва Арабистонлик Гашим буни эшитиб, бизнинг устимиздан кулдилар, нафрат билан шундай дедилар: — Бу қилаётганларингиз нимаси?! Сизлар шоҳга қарши исён кўтаряпсизларми?! Олий руҳоний Элиашаб қўли остидаги руҳонийлар билан ишга киришиб, Қўй дарвозасини қайтадан қурдилар. Сўнгра дарвозани Худога бағишлаб, дарвозанинг қанотларини ўрнатдилар. Миё минорасидан Ханонил минорасигача бўлган деворни ҳам Худога бағишладилар. Хассано уруғи Балиқ дарвозасини қурди. Улар дарвозанинг ёндорларини тиклаб, дарвоза қанотларини, зулфинларини, тамбаларини ўрнатдилар. Деворни таъмирлаш ишлари яхши кетиб, деворнинг ўпирилган жойлари тиклана бошлаган эди. Санбаллат, Тўвиё, Арабистонликлар, Оммонликлар ва Ашдодликлар бу ҳақда эшитиб, қаттиқ ғазабландилар. Мен уларни огоҳлантириб, шундай дедим: “Нега сизлар тунни девор ортида ўтказасизлар?! Агар яна шундай қилсангиз, сизларни қамайман.” Ўшандан кейин улар Шаббат куни келмай қўйдилар. Йўхадах олий руҳоний Элиашабнинг ўғли эди. Йўхадахнинг ўғилларидан бири Байт–Хўронлик Санбаллатнинг қизига уйланган эди. Йўхадахнинг ўша ўғлини олдимдан ҳайдаб юбордим.
Выбор основного перевода