Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сиз тинчлик қурбонлигининг қуйидаги қисмларини оловда куйдириб, Эгамизга назр қилинг: ичак–човоқларини қоплаб турган ёғларни, ҳамма чарвини, иккала буйракни, буйрак атрофидаги ёғларини ва жигарнинг аъло қисмини. Жигарнинг аъло қисми буйраклар билан бирга ажратиб олинган бўлиши лозим. Сўнг Ҳоруннинг ўғиллари буларни қурбонгоҳда, ёниб турган ўтин устидаги куйдириладиган қурбонлик билан бирга куйдирсинлар. Оловда куйдирилган бу қурбонликдан Эгамизга ёқимли ҳид боради. Руҳоний Эгамизнинг олдида ўша одамни гуноҳидан поклайди, ўша одам кечирилади. Бундан ташқари, биз Раббимиз Исо Масиҳ туфайли Худо билан бўлган муносабатимиздан фахрланамиз. Ахир, Исо Масиҳ орқали биз Худо билан ярашганмиз–ку. Шу сабабдан, У ҳар жиҳатдан биродарларига ўхшаган бўлиши шарт эди. Шундагина У халқни гуноҳларидан поклай оладиган, Худонинг хизматидаги раҳмдил ва содиқ Олий руҳоний бўла оларди. Масиҳ Худонинг хоҳишини бажариб, Ўз танасини биз учун қурбон қилди. Бу ягона қурбонлиги орқали бизни гуноҳдан поклади. Руҳонийлар ҳар куни Худога хизмат қиладилар. Бир хил қурбонликларни қайта–қайта келтирадилар. Аммо бу қурбонликлар ҳеч қачон гуноҳни юва олмайди. Масиҳ эса гуноҳларни абадий ювиб ташлайдиган ягона қурбонликни келтириб, Худонинг ўнг томонида ўтирди.
Выбор основного перевода