Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Буқани Учрашув чодири олдига олиб кел. Ҳорун билан ўғиллари эса буқанинг бошига қўлларини қўйишгач, Учрашув чодирига кираверишда Мен, Эгангизнинг ҳузурида буқани сўй. Буқанинг қонидан олиб, бармоғинг билан қурбонгоҳнинг шохларига қонни сурт. Ортган қоннинг ҳаммасини эса қурбонгоҳнинг ёнига тўк. Ичак–човоқларини қоплаб турган ҳамма ёғларини, жигарнинг аъло қисмини, иккала буйрагини ва буйрак атрофидаги ёғларини олиб, қурбонгоҳда куйдир. Буқанинг гўштини, терисини, чиқиндиларини қароргоҳдан ташқарига олиб чиқиб куйдир. Бу гуноҳ қурбонлигидир. Куйдириладиган ҳайвоннинг бошига қўлингизни қўйинг, шунда Эгамиз сизни гуноҳингиздан поклаш учун бу қурбонлигингизни қабул қилади.
Выбор основного перевода