Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Унинг рўпарасига эса иккита ярамас одам ўтирсин. Улар: «Эй Навўт, сен Худони ва шоҳни ҳақорат қилдинг», деб Навўтни айбласинлар. Кейин уни ташқарига олиб чиқиб, тошбўрон қилиб ўлдиринглар.” Иккита ярамас одам келиб, Навўтнинг рўпарасига ўтирди. Улар халқнинг олдида: “Навўт Худони ва шоҳни ҳақорат қилди”, деб Навўтга айб қўйишди. Шундан сўнг Навўтни шаҳар ташқарисига олиб чиқиб, тошбўрон қилиб ўлдирдилар. Яҳудийлар яна Исони тошбўрон қилмоқчи бўлдилар. — Мен сизларга Ота буюрган кўп хайрли ишларни кўрсатдим, уларнинг қайси бири учун Мени тошбўрон қилмоқчисизлар? — деб сўради Исо. Яҳудийлар Унга шундай дейишди: — Хайрли ишингиз учун эмас, куфрлигингиз учун Сизни тошбўрон қилмоқчимиз. Сиз одам бўла туриб Ўзингизни Худо деяпсиз!
Выбор основного перевода