Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Мен ҳар доим бор бўлган Худоман, — деб жавоб берди У. — Халқим Исроилга: “Мени сизларнинг олдингизга юборганнинг номи — Мен Борман”, деб айтасан. Исроил халқига яна: “Мени сизларнинг олдингизга ота–боболарингиз — Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худоси — Эгангиз юборди”, деб айт. Менинг номим то абад шундай бўлсин. Унвонимни келгуси авлодлар шундай деб айтсин. Мен, Эгангизга шак келтирган одамнинг жазоси ўлимдир. Бутун жамоа уни тошбўрон қилсин. Ўша шаккок ким бўлишидан қатъий назар, мусофир бўладими ёки Исроил халқиданми, ўлдирилсин. Улар ўша одамни Мусо, Ҳорун ва бутун Исроил жамоаси олдига олиб келишди. Иккита ярамас одам келиб, Навўтнинг рўпарасига ўтирди. Улар халқнинг олдида: “Навўт Худони ва шоҳни ҳақорат қилди”, деб Навўтга айб қўйишди. Шундан сўнг Навўтни шаҳар ташқарисига олиб чиқиб, тошбўрон қилиб ўлдирдилар. Шунда олий руҳоний ўз кийимларини йиртиб деди: — У куфрлик қиляпти–ку! Бизларга бошқа гувоҳларнинг нима кераги бор?! Унинг куфрлик қилганини ҳозиргина ўзларингиз эшитдингизлар. Унинг куфр кетганини ўзларингиз эшитдингизлар. Сизларнинг қарорингиз қандай? Ҳаммалари Уни ўлимга лойиқ деб топишди.
Выбор основного перевода