Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Энди ваъда бериб айтаманки, сизларни Мисрда чекаётган азоб–уқубатларингиздан халос қиламан. Сизларни Канъон, Хет, Амор, Париз, Хив ва Ёбус халқларининг ерларига, сут ва асал оқиб ётган юртга бошлаб олиб бораман.” Мен Иброҳимга, Исҳоққа ва Ёқубга онт ичиб, бераман деган юртга сизларни олиб бораман. Ўша юртни сизларга мулк қилиб бераман. Мен Эгангизман.” У сизларни Канъон, Хет, Амор, Хив ва Ёбус халқларининг ерларига олиб боради. Эгамиз бу ерларни ота–боболарингизга, бераман, деб онт ичган. У сизларни сут ва асал оқиб ётган ўша юртга олиб боргандан кейин, Абиб ойида қуйидагича удумни ўтказинглар: Энди Менинг амрларимга чин дилдан итоат этсангиз, аҳдимга риоя қилсангиз, сизлар Менинг халқим, бошқа халқлар орасида хазинам бўласизлар. Бутун ер Меникидир, Сут ва асал оқиб ётган ўша юртга кетинглар. Аммо Мен сизлар билан бормайман, чунки сизлар ўжар халқсиз. Сизлар билан борсам, сизларни йўлда ҳалок қилиб ташлашим мумкин. Бўлмаса, мен ва халқингдан мамнун эканлигинг нимадан билинади? Биз билан бирга борганингдан эмасми?! Ер юзидаги ҳамма халқлардан бизнинг фарқимиз ҳам шу эмасми?! Ўзингизни Менга бағишлаб, муқаддас бўлинглар, чунки Мен, Эгангиз, муқаддасман. Мен сизларни бошқа халқлардан Ўзим учун ажратиб олганман. Сизлар Эгангиз Худонинг муқаддас халқисиз. У сизларни ер юзидаги жамики халқлар орасидан Ўз халқи, Ўз хазинаси қилиб танлаб олди. Зотан, ота–боболаримизни Мисрдан олиб чиққанингда, қулинг Мусо орқали айтганингдай, уларни Ўзингнинг улушинг қилиб, дунёдаги ҳамма халқдан ажратиб олдинг, эй Эгамиз Раббий!”
Выбор основного перевода