Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳар бир жонзотнинг жони унинг қонидир. Шу боис Эгамиз Исроил халқига айтди: “Қони чиқарилмаган гўштни еманглар. Зотан, ҳар бир жонзотнинг жони қондадир. Қон истеъмол қилган одам халқи орасидан йўқ қилинсин.” Лекин этни қони билан емайсизлар. Қонда жон бўлгани учун Мен буни тақиқлайман. Демак, биз Масиҳнинг тўкилган қони туфайли оқланган эканмиз, албатта У бизни Худонинг қаҳр–ғазабидан қутқаради. Масиҳнинг тўкилган қони орқали Худо бизни кечириб, гуноҳларимиздан озод қилди. Шундай қилиб, Худо бизнинг ҳаётимизни тўлдирган инояти қанчалик бой эканлигини кўрсатди. У бизга донолигу ақл–идрок ато этди. Еру кўкдаги борлиқ мавжудотни Масиҳ орқали Худо Ўзи билан яраштириб, Масиҳнинг хочда тўкилган қони орқали Улар билан тинчлик ўрнатди. Дарҳақиқат, Мусонинг қонуни бўйича деярли ҳамма нарса қон билан покланади, тўкилган қон орқалигина гуноҳлар кечирилади. Шу сингари, Исо ҳам шаҳар дарвозасидан ташқарида азоб чекиб ўлди. У Ўз қонини тўкиб, халқини гуноҳлардан поклади. Борди–ю, Худо сингари нурда яшасак, биз биродарларимиз билан уйғунликда яшаймиз ва Худо Ўз Ўғли Исонинг қони орқали бизни ҳар қандай гуноҳдан поклайди. Асия вилоятидаги имонлиларнинг еттита жамоатига Юҳаннодан салом! Азалдан бор бўлган, ҳозир ҳам бор, келажакда ҳам бор бўладиган Худодан, Унинг тахти олдида турган етти руҳдан, шунингдек, ўликлар ичидан биринчи бўлиб тирилган, ер юзи шоҳларининг Ҳукмдори бўлган ишончли шоҳид — Исо Масиҳдан сизларга иноят ва тинчлик бўлсин. Исо Масиҳ бизни севади. У Ўз қонини тўкиб, бизни гуноҳларимиздан халос этди.
Выбор основного перевода