Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ёғ ва қонни тановул қилманг. Қаерда яшашингиздан қатъий назар, бутун авлодингиз бу қонунга доимо риоя қилсин. Мен Ўзим бундай одамга қарши чиқиб, уни халқ орасидан йўқ қилиб юбораман, чунки у фарзандини Мўлахга қурбонлик қилиб, Муқаддас чодиримни булғаган бўлади, Мен, Муқаддас Худони бадном этган бўлади. Агар бирор одам Менга бевафолик қилиб, арвоҳ чақирувчига ва фолбинга маслаҳат солса, Мен ўша одамга қарши чиқиб, уни халқ орасидан йўқ қилиб юбораман. Фақат қонни истеъмол қилманглар, уни сувдай ерга тўкиб ташланглар. Қонни эса асло истеъмол қилманглар, чунки қон жондир, жонни гўшт билан бирга еманглар. Исроилга нажот берадиган Худо шоҳид! Гуноҳ қилган ўғлим Йўнатан бўлиб чиқса ҳам, албатта ўлдирилади. Бирон кимсадан садо чиқмади. Шунинг учун Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам демоқда: “Мен бошингизга офату фалокат келтираман. Яҳудо халқини йўқ қилишга қатъий қарор қилдим. Мен бундай одамларга қарши чиқаман. Бошқалар уларни мисол қилиб, масаллар айтади. Мен уларни орангиздан йўқ қиламан. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.
Выбор основного перевода