Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эркагини ҳам, аёлини ҳам қароргоҳдан ташқарига чиқариб юборишсин. Уларнинг дастидан қароргоҳ ҳаром бўлмасин. Ахир, Мен халқим орасида яшайман.” Мурдага тегиб, ўзини покламаган одам Эгамизнинг Муқаддас чодирини булғаган бўлади. Покланиш суви ўша одамнинг устига сепилмагани учун у ҳаромлигича қолади. Бундай одам Исроил халқи орасидан йўқ қилинсин. Ҳаром бўла туриб ўзини покламаган ҳар қандай одам Исроил жамоаси орасидан йўқ қилинсин. Чунки покланиш суви сепилмаган ўша одам ҳаромлигича қолиб, Эгамизнинг Муқаддас чодирини булғаган бўлади. Мен, Эгангиз Раббий, барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, сизларни йўқ қиламан. Сизлар муқаддас масканимни макруҳ бутлару жирканч одатларингиз билан ҳаром қилдингиз. Шунинг учун сизларга ачинмайман, раҳм қилмайман. Бундан ташқари, ўша вақтнинг ўзидаёқ муқаддас масканимни ҳаром қилдилар, Менинг Шаббат кунларимни булғадилар. Руҳонийлар халқимга муқаддас ва оддий нарсанинг фарқини, ҳалол билан ҳаромнинг фарқини ўргатишсин. Наҳотки билмасангиз?! Сизлар Худонинг маъбадисизлар, Худонинг Руҳи орангизда маскан қилган. Кимки Худонинг маъбадини бузса, Худо уни ҳалок қилади. Зеро, Худонинг маъбади муқаддасдир, бу маъбад эса сизларсиз.
Выбор основного перевода