Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бундай одам тўшакка ётса, тўшак ҳаром бўлади, у ўтирган ҳар қандай жой ҳам ҳаром ҳисобланади. Унинг тўшагига теккан ҳар қандай одам кийимларини ювсин, ўзи ҳам ювинсин, у кечгача ҳаром бўлади. Ажралмаси оққан одам ўтирган жойга ким ўтирса, кийимларини ювсин, ўзи ҳам ювинсин, у кечгача ҳаром бўлади. Ажралмаси оққан одамга теккан ҳар ким кийимларини ювсин, ўзи ҳам ювинсин, у кечгача ҳаром бўлади. Ажралмаси оққан одам пок одамга тупурса, пок одам кийимларини ювсин, ўзи ҳам ювинсин, у кечгача ҳаром бўлади. Ажралмаси оққан одам эгарда ўтирган бўлса, эгар ҳаром ҳисобланади. Бундай одамнинг ўтирган нарсасига теккан ҳар ким кечгача ҳаром бўлади. Ким ўша нарсани кўтариб борса, кийимларини ювсин, ўзи ҳам ювинсин, у кечгача ҳаром бўлади. Ўша нарсаларга теккан одам ҳаром ҳисобланади. У кийимларини ювиб, ўзи ҳам ювинсин, у кечгача ҳаром бўлади.
Выбор основного перевода