Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кейин иссоп ўтидан бир тутам олиб, идишдаги қурбонлик қонига ботиринглар. Қонни уйларингиз эшиги кесакисининг ёнларига ва тепасига суртинглар. Тонггача бирортангиз уйингиздан чиқманглар. Сўнг руҳоний тирик қушни, садр ёғочини, қирмизи ипни ва иссопни олиб, булоқ суви устида бўғизланган қушнинг қонига ботирсин. Уйни поклаш учун руҳоний иккита қушни, садр ёғочини, қирмизи ипни ва бир тутам иссоп ўтини олсин. Сўнг садр ёғочини, иссоп тутамини, қирмизи ипни ва тирик қушни олиб, уларни булоқ суви устида бўғизланган қушнинг қонига ботирсин–да, уйга етти марта сепсин. Шу йўл билан уйни поклагандан кейин, Руҳоний садр ёғочини, қирмизи ипни ва бир тутам иссоп ўтини олиб, куйдирилаётган ғунажин қурбонлиги устига ташласин. Бошида Мусо Тавротдаги ҳамма амрларни бутун халққа ўқиб берди. Сўнг бир тутам иссоп ва қирмизи ип ёрдамида буқалар ва такаларнинг қони билан сувни Таврот китобига ва бутун халқнинг устига сепиб,
Выбор основного перевода