Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сен мусофир бўлиб яшаб турган мана шу Канъон юртининг ҳаммасини Мен сенга ва наслларингга абадий мулк қилиб бераман. Мен уларнинг Худоси бўламан. Эгамиз ўша юртни таслим қилгандан кейингина, шу ерга қайтиб келишингиз мумкин. Шунда сизлар Эгамиз олдида ҳам, Исроил халқи олдида ҳам ўз мажбуриятингиздан озод бўласиз. Иордан дарёсининг шарқ томонидаги ер сизнинг Эгамиздан олган мулкингиз бўлади. Эгангиз Худо сизларни эгалик қиладиган юртингизга олиб киради. Ўшанда У олдингиздан Хет, Гиргош, Амор, Канъон, Париз, Хив, Ёбус каби еттита халқни ҳайдайди. Улар сизлардан кўра, кўпроқ ва қудратлироқдир. — Аборим тизмасидаги Наво тоғига чиқ. Бу тоғ Ерихо шаҳри рўпарасидаги Мўаб юртида жойлашган. У ердан Мен Исроил халқига мулк қилиб бераётган Канъон юртига қара.
Выбор основного перевода