Оммон шоҳи Нахош Гиладдаги Ёбош шаҳрига келиб, у ерни қамал қилди. Ҳамма Ёбошликлар Нахошга: — Биз сен билан сулҳ тузиб, сенга итоат этамиз, — дейишди.
Филистлар Шоулни қандай аҳволга солганини Гиладдаги Ёбош аҳолиси эшитиб қолди.
Шунда ҳамма жасур йигитлар тун бўйи юриб, Байт–Шанга боришди. Шоул билан ўғилларининг жасадларини Байт–Шан деворидан олиб, Ёбош шаҳрига келтиришди ва у ерда куйдиришди.
Суякларини йиғиштириб, Ёбошдаги юлғун дарахти тагига дафн қилгач, етти кун рўза тутишди.