Исроил лашкари Байтил шаҳридаги саждагоҳга чиқиб: “Орамиздан ким биринчи бўлиб Бенямин қабиласига ҳужум қилиши керак?” — дея Худога илтижо қилди. “Яҳудо қабиласи ҳужум қилсин”, — деб жавоб берди Эгамиз.
Шунда Исроил лашкари Байтилга қайтиб, йиғи–сиғи қилди. Улар ўша куни кечгача Эгамизнинг ҳузурида ўтириб рўза тутишди. Эгамиз ҳузурида куйдириладиган қурбонликлар ва тинчлик қурбонликларини келтиришди.