Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Лобон қўйларининг жунини қирққани кетди. У йўқ пайтида Роҳила отасининг хонаки худоларини ўғирлаб олди. Гидўн ўша олтиндан бир ҳайкал ясаб, уни ўз шаҳри Ўфрага ўрнатиб қўйди. Бутун Исроил халқи Худога бевафолик қилиб, ўша ердаги ҳайкалга сиғина бошлади. Бу ҳайкал Гидўн ва унинг оиласи учун тузоқ бўлиб қолди. Шунда юртни, аниқроғи, Лайиш шаҳрининг атрофларини кўриб чиққан бешта одам биродарларига дейишди: “Бу хонадонларнинг бирида руҳонийлар либоси, хонаки санамлар ва бут борлигидан хабарларинг борми? Нима қилишимиз кераклигини яхши ўйлаб кўринглар.” Айғоқчилик қилган бешта одам тўппа–тўғри ичкарига бостириб кириб, руҳонийлар либоси, хонаки санамлар ва кумуш билан қопланган бутни олмоқчи бўлдилар. Леви эса қуролланган олти юзта одам билан дарвоза ёнида қолган эди. — Сизлар мен ясаттирган худолар билан руҳонийимни олиб кетиб, мени шип–шийдам қилдингиз–ку. Яна: “Тинчликми?” деганингиз нимаси?! — дея жавоб берди Михо. Шундан кейин Хират–Йўрим аҳолиси бориб, Эгамизнинг Сандиғини олди. Уни Абунадавнинг тепаликдаги уйига олиб келишди. Эгамизнинг Сандиғини авайлаб сақласин деб, Абунадавнинг ўғли Элазарни поклаб, шу вазифага тайинлашди. Бу ҳодисадан кейин ҳам Ерибом қабиҳ йўлдан қайтмади. Яна саждагоҳларга оддий халқдан руҳонийлар тайин этди. Кимни хоҳласа, ўшани руҳоний қилиб тайинлайверди. Шу сингари, Исроил халқи ҳам узоқ вақт давомида шоҳу шаҳзодасиз, қурбонликлару бутсимон тошларсиз, эфод ва бутларсиз яшайди.
Выбор основного перевода