Бу одам ўзига бошқа жойдан бошпана топмоқчи бўлиб, Байтлаҳмни тарк этди. У йўл юриб, Эфрайим қирларидаги Михонинг уйига келиб қолди.
Бир куни улар ўз қабиласининг жамики уруғлари орасидан бешта жангчини танлаб: “Боринглар, юртни синчиклаб текшириб чиқинглар”, — дея уларни Зорох ва Эштойўл шаҳарларидан жўнатиб юбордилар. Бу одамлар йўл юриб, Эфрайим қирларидаги Михонинг уйига келиб қолишди ва тунни ўша ерда ўтказишди.