Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Уни Филистларнинг худоси Дўғон уйига олиб бориб, Дўғон ҳайкали ёнига жойлаштиришди. Ашдодликлар эртасига саҳарда туриб қарашса, Дўғон Эгамизнинг Сандиғи олдида юзи билан ерга ағдарилиб ётган экан. Шунда Дўғонни кўтариб, жойига турғизиб қўйишди. Эртасига яна саҳарда туриб қарашса, Дўғон Эгамизнинг Сандиғи олдида юзи билан ерга ағнаб ётган экан. Бу сафар Дўғоннинг боши билан иккала қўли синиб, остонада ётган, фақат гавдаси бутун қолган экан, холос. Шунинг учун Дўғон руҳонийлари ва Дўғон уйига келиб сажда қилувчиларнинг бирортаси бугунгача Ашдоддаги бу жойнинг остонасини босмайди, улар остонани ҳатлаб, ичкарига киришади. Эгамиз Ашдод аҳолисини ва унинг атрофидаги қишлоқлар аҳолисини қаттиқ жазолади. Уларни чипқонга гирифтор қилиб, катта кулфат келтирди. Ашдодликлар бўлиб турган воқеаларни кўргач: — Исроил Худосининг Сандиғи энди биз билан қолмасин, чунки у ўзимизга ҳам, худойимиз Дўғонга ҳам оғир кулфат келтирди, — дейишди. Шоулнинг қурол–аслаҳасини ўз худолари уйига қўйишди, бошини эса худо Дўғон уйининг деворига қоқиб қўйишди.
Выбор основного перевода