— Сиз мени алдаб аҳмоқ қилдингиз, — деди унга Далила. — Илтимос, сизни қандай қилиб боғлаш кераклигини менга айта қолинг.
Далила унга деди: — Дилингиз мендан йироқ экан, қандай қилиб менга: “Сени севаман”, дейсиз?! Сиз мени уч марта алдадингиз, кучингиз сирини менга айтмадингиз.