Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Худо азалдан танлаб олган халқини рад қилгани йўқ. Муқаддас битикларда Илёс ҳақида нима ёзилгани эсингизда йўқми?! У Исроил халқидан шикоят қилиб, Худога шундай деган эди: Биз ҳаммамиз очиқ юз билан Эгамизнинг улуғворлигини кўриб турибмиз. Биз ўзгариб борар эканмиз, янада улуғвор бўлиб, Эгамизга ўхшаган бўламиз. Буларнинг ҳаммаси Эгамизнинг Руҳи орқали содир бўлмоқда. Худо бизни Исо Масиҳ орқали Ўзига фарзанд қилиб олишни азалданоқ қарор қилган эди. Худонинг хоҳиш–иродаси шу бўлиб, бундан У ҳузур–ҳаловат топди. Биз Масиҳ орқали Худонинг халқи бўлдик. Бу Худонинг азалдан белгилаган режаси бўйича амалга ошди. Ахир, Худо ҳар бир нарсани Ўз хоҳиш–иродаси бўйича амалга оширади. Раббимиз бутун борлиқни Ўзига бўйсундириш кучига эгадир. Мана шу куч билан У бизнинг ожиз, фоний танамизни Ўзининг улуғвор танасига ўхшатиб ўзгартиради.
Выбор основного перевода