Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Бу Хушхабарда ошкор қилинганки, Худо инсонларни имон орқали, ҳа, фақатгина имон орқали оқлайди, чунки Муқаддас битикларда: “Солиҳ инсон имон туфайли ҳаётга эга бўлади”, деб ёзилган. Яҳудийлар билан ғайрияҳудийлар орасида асло фарқ йўқ. Уларнинг Раббийси бир бўлиб, Унга илтижо қилганларнинг биронтасидан У Ўз меҳр–шафқатини аямайди. Лекин шуни биламизки, инсон қонунга амал қилиш билан эмас, балки Исо Масиҳга бўлган имони орқали оқланади. Шунинг учун ҳам биз қонунга амал қилиш билан эмас, Масиҳга бўлган имонимиз туфайли оқланамиз деб, Исо Масиҳга ишондик. Ахир, ҳеч ким қонунга амал қилиш билан оқланмайди. Энди на яҳудий, на юнон бор, на қул, на озод бор, на эркак, на аёл бор. Сизлар Исо Масиҳга тегишли бўлганингиз учун ҳаммангиз бирсизлар.
Выбор основного перевода