Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Римликлар
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Мана, ҳайвонлардан сўранглар, Улар сизларга ўргатадилар. Осмондаги қушлардан сўранглар, Улар сизларга айтиб берадилар. Ердан сўранглар, у сизларга йўл–йўриқ кўрсатади. Денгиздаги балиқлар сизларга тушунтирадилар. Мана шу жонзотларнинг орасида қайси бири Ҳаммасига Эгамиз сабабчи эканини билмайди?! Худонинг шуҳратини самолар намоён қилади, Унинг ижодини фалак тоқи айтиб туради. Осмон кундан–кунга буни билдиради, Ҳар тун бундан хабардор қилади. Само, фалак айтмас бир гап, ё бир жумла, Чиқмас улардан ҳеч бир садо. Аммо хабарлари ҳар томонга тарқалади, Оламнинг четигача етиб боради. Худо самоларда қуёш учун чодир қурган. Қуёш гўшангадан чиққан куёвга ўхшайди. Қаҳрамонларга ўхшаб ғайрат билан йўлагидан боради. Самоларнинг бир четидан у чиқиб, Айланиб, бошқа бир четига йўл олади, Унинг тафтидан ҳеч нарса яширина олмайди. Ғайрияҳудийларда Худонинг қонуни йўқ. Аммо қонунни билмай туриб, улар табиий равишда қонуннинг буюрганларини бажарсалар, ўзларига ўзлари қонундирлар. Бу билан улар қонуннинг талаблари ўз юракларида ёзилганини кўрсатадилар. Уларнинг виждони ҳам бунга шаҳодат беради, чунки уларнинг хаёллари уларни гоҳ қоралайди, гоҳ оқлайди.
Римликлар
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Выбор основного перевода