Сизлар ҳақиқатни билиб оласизлар, ҳақиқат эса сизларни озод қилади.
Улар шундай деб жавоб беришди: — Биз Иброҳим наслимиз. Ҳеч қачон ҳеч кимга қул бўлмаганмиз. Қандай қилиб Сиз, “Озод бўласизлар”, деб айтяпсиз?
Исо деди: — Сизларга чинини айтайин: гуноҳ қилувчи ҳар бир киши гуноҳнинг қулидир.
Қул ҳеч қачон хонадон аъзоси бўла олмайди, ўғил эса абадулабад ўз хонадонининг аъзосидир.
Шундай экан, агар Ўғил сизларни озод қилса, ҳақиқатан озод бўласизлар.