Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6
Параллельные места
Худо Иброҳимга яна айтди: — Хотининг Сорайга келсак, унинг исми бундан кейин Сорай бўлмасин. Ҳозирдан бошлаб уни Сора деб чақир. Мен Сорага марҳамат кўрсатаман. Мен ундан сенга ўғил ато қиламан. Ҳа, Мен Сорага шунчалик барака бераманки, у кўп халқларнинг онаси бўлади. Унинг насллари орасидан шоҳлар чиқади. Иброҳим мук тушиб таъзим қилди, кейин кулиб қўйди–да, ўзига ўзи деди: “Юз ёшга кирган одам бола кўрар эканми?! Бунинг устига, Сора ҳам тўқсонга кирди, энди бола туғармиди?!” Улар тана хоҳишидан эмас, Эр хоҳишидан ҳам эмас, Табиий йўл билан эмас, Балки Худодан туғилган фарзандлардир. Шунга ўхшаб, Иброҳимдан туғилганларнинг ҳаммаси ҳам Иброҳимнинг асл зурриёти деб ҳисобланмайди. Ахир, Худо Иброҳимга: “Сенинг наслинг Исҳоқ орқали келиб чиқади”, деб айтган–ку! Демак, жисмоний жиҳатдан Иброҳимнинг фарзандлари бўлганларнинг ҳаммаси ҳам Худонинг фарзандлари эмасдирлар. Фақатгина Худо берган ваъданинг натижасида дунёга келганлар асл зурриёт ҳисобланади. Худонинг Иброҳимга берган ваъдаси қуйидагича эди: “Мен келгуси йили шу пайтда келганимда, хотининг Сора ўғилли бўлади.”
1 2 3 4 5 6
Выбор основного перевода