Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Филиппиликлар
1 2 3 4
Параллельные места
Солиҳлик меваси тинчлик бўлади, Солиҳлик самараси то абад хотиржамлик, ишонч бўлади. Исо деди: — Худога маъқул иш қилмоқчи бўлсангизлар, Худо юборган Зотга ишонинглар. Шу тариқа мен сизларга айтган Масиҳ ҳақидаги хабар ҳақиқат эканлиги исботланди. Мана энди Раббимиз Исо Масиҳнинг келишини интизорлик билан кутар экансиз, Муқаддас Руҳ берадиган инъомлардан бенасиб эмассизлар. Раббимиз Исо Масиҳ келган кунда сизлар айбсиз бўлишингиз учун Худо сизларни охиригача қўллаб–қувватлайди. чунки мен сизларнинг аъло нарсаларни танлашингизни, Масиҳ келадиган кунда пок ва айбсиз бўлишингизни истайман. Зотан, Худо Ўзини хушнуд қиладиган ишларни қилишингиз учун сизларга куч ва хоҳиш беради. Мақсадим шуки, сизлар дадил бўлинг, муҳаббат ришталари сизларни бирлаштирсин, Худонинг сири — Масиҳ ҳақида чуқур ва бой тушунчага эга бўлинг. Имон ва севги билан қилган ишларингиз учун, Раббимиз Исо Масиҳга боғлаган собит умидингиз учун доимо Отамиз Худога миннатдорчилигимизни билдирамиз. Сизларни даъват қилган Худо садоқатлидир, У ҳар доим Ўз айтганини бажаради.
Филиппиликлар
1 2 3 4
Выбор основного перевода