Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Филиппиликлар
1 2 3 4
Параллельные места
Павлус билан Силас Дарба ва Листра шаҳарларига борди. Листрада Исонинг Тимўтий исмли шогирди яшарди. Унинг онаси имонга келган яҳудий бўлиб, отаси юнон эди. У ердан эса Филиппига бордик. Бу Македония вилоятининг Биринчи туманидаги шаҳар бўлиб, Римга қарашли эди. Биз бир неча кун у ерда бўлдик. Худонинг Коринф шаҳридаги жамоатига салом! Худо сизларни Ўзининг азиз халқи бўлишга даъват қилиб, Исо Масиҳ орқали Ўзи учун ажратиб олган. Шундай қилиб, ҳар ерда Раббимиз Исо Масиҳга сажда қилаётганларнинг қаторига қўшилдингиз. Исо Масиҳ уларнинг ҳам, бизнинг ҳам Раббимиздир. Худонинг иродаси билан Исо Масиҳнинг ҳаворийси бўлган мен — Павлусдан ва биродаримиз Тимўтийдан Худонинг Коринф шаҳридаги жамоатига ҳамда Ахая вилоятидаги барча Худонинг азизларига салом! “Имонлилар жамоатининг етакчиси бўлишга интилган инсон олижаноб ишни орзу қилган бўлади” деган гап тўғри ва асослидир. Дарҳақиқат, бундай олижаноб вазифага тайинланадиган инсон яхши ном чиқарган бўлиши шарт. У ўз хотинига вафодор, мулоҳазали, вазмин, одобли, меҳмондўст, таълим беришга қобилиятли бўлсин. У майхўр, жаҳлдор, жанжалкаш эмас, балки мулойим, пулпарастликдан йироқ, Имонлилар жамоатининг хизматчилари ҳам ҳурматга сазовор, самимий инсонлар бўлишлари лозим. Улар майхўр ёки молпараст бўлмасинлар. Худонинг қули ва Исо Масиҳнинг ҳаворийси бўлган мен — Павлусдан салом! Худонинг танланган одамлари имонда собит бўлсинлар ва художўйликка чорловчи ҳақиқатни билиб олсинлар деб, Худо мени бу хизматга тайинлади. Қолган ишларни битиришинг учун мен сени Крит оролида қолдирган эдим. Сенга буюрганимдек, оролнинг ҳар бир шаҳридаги имонлилар жамоати устидан оқсоқоллар тайинлагин. Жамоат оқсоқоли яхши ном чиқарган бўлиши шарт. У ўз хотинига вафодор бўлсин. Унинг фарзандлари имонли бўлиб, шалоқлик ва итоатсизлик айбидан холи бўлишсин. Зеро, жамоат етакчиси Худонинг хонадонини бошқарувчи сифатида камчиликсиз бўлиши лозим, яъни у такаббур, жаҳлдор, майхўр, зўравон ёки пулпараст эмас, балки меҳмондўст, яхшиликни севадиган, вазмин, одил, оқ кўнгил ва нафсини тийган одам бўлсин. Ҳақиқатга ўргатилган, Хушхабар ақидаларига қатъий риоя қиладиган инсон бўлсин. Шунда у бошқаларга ҳам соғлом таълимот билан насиҳат қила олади, қаршилик қилувчиларни эса фош эта олади.
Филиппиликлар
1 2 3 4
Выбор основного перевода