Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6
Параллельные места
Биз Худонинг марҳамати билан янги аҳднинг хизматкорлари бўлганимиз учун тушкунликка тушмаймиз. Шунинг учун ҳам умидимизни йўқотмаймиз. Тўғри, бу фоний баданимиз хазон бўляпти, аммо биз руҳан янгиланиб боряпмиз. Мен сизлар учун азоб чекаётганимдан хурсандман. Ахир, мен Масиҳ танаси, яъни жамоат учун азоб чекяпман. Шундай қилиб, менинг азобларим Масиҳ чеккан азобларга қўшилади. Охири чидай олмай, укамиз Тимўтийни олдингизга юборишга қарор қилдик. Ўзимиз эса Афина шаҳрида қолдик. Масиҳ ҳақидаги Хушхабарни тарғиб этишдаги Худонинг хизматида Тимўтий бизнинг ҳамкоримиздир. Азоб–уқубатлар туфайли йўлдан тоймаслигингиз учун Тимўтий сизларни имонда мустаҳкамлаб, далда берсин, дедик. Қийинчиликларга учрашимиз пешанамизга ёзилганини ўзингиз биласиз–ку!
Выбор основного перевода