Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кейин Мусо Исроил халқининг бутун жамоасига айтди: — Эгамиз сизларга қуйидагиларни амр этди: Ораларингиздан моҳир усталар келиб, Мен, Эгангиз, амр қилган Муқаддас чодирни ясашсин. Чодир қуйидаги ашёлардан иборат бўлсин: Чодирнинг ички қавати, унинг ёпинчиқлари, илгаклари, ромлари, тамбалари, устунлари ва тагликлари, Сандиқ, унинг ходалари, қопқоғи ва Сандиқни тўсиб турадиган ички парда, хонтахта, унинг ходалари, ҳамма буюмлари ва унга қўйиладиган муқаддас нонлар, ёруғ бўлиши учун чироқпоя, унинг буюмлари, мойчироқлари ва мойчироқлар учун зайтун мойи, тутатқи қурбонгоҳи ва унинг ходалари, муқаддас қиладиган мой ва хушбўй тутатқи, Муқаддас чодирга кираверишдаги парда, қурбонлик куйдириладиган қурбонгоҳ, унинг бронза панжараси, ходалари ва ҳамма буюмлари, қўлювгич ва унинг таглиги, ҳовлини тўсиб турадиган пардалар, пардаларни ушлаб турадиган устунлар, устунларнинг тагликлари ва ҳовлига кираверишдаги парда, Муқаддас чодир билан ҳовли учун қозиқлар ва арқонлар, Руҳоний Ҳорун ва унинг ўғиллари Муқаддас хонада хизмат қилганда киядиган, ажойиб қилиб тикилган муқаддас либослар.”
Выбор основного перевода