Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аканг Ҳорунни салобатли ва кўркам қилиш учун унга муқаддас руҳонийлик либосларини тиктир. Мен қобилият ато қилган ҳамма моҳир усталарга айт. Улар Ҳорунга қуйидаги руҳонийлик либосларини тикишсин: кўкракпеч, эфод, ридо, нақшли кўйлак, салла ва белбоғ. Ҳорун Менга хизмат қилганда, бу либослар уни муқаддас қилиб бошқалардан ажратиб туради. Ҳорун ўғиллари кийишлари учун уларга муқаддас либослар тиктир, токи улар руҳоний бўлиб Менга хизмат қилганларида, бу либосларни кийишсин. Мен қобилият ато қилган ҳамма моҳир усталарга айт. Улар Ҳорунга қуйидаги руҳонийлик либосларини тикишсин: кўкракпеч, эфод, ридо, нақшли кўйлак, салла ва белбоғ. Ҳорун Менга хизмат қилганда, бу либослар уни муқаддас қилиб бошқалардан ажратиб туради. Ҳорун ўғиллари кийишлари учун уларга муқаддас либослар тиктир, токи улар руҳоний бўлиб Менга хизмат қилганларида, бу либосларни кийишсин. Улар бу либосларни майин зиғир матосидан тикиб, кўк, сафсар, қирмизи ва зар иплар билан безатишсин. руҳоний Ҳорун учун ажойиб қилиб тикилган муқаддас либосларни, унинг ўғиллари руҳоний бўлиб хизмат қилганларида киядиган либосларни, Руҳоний Ҳорун ва унинг ўғиллари Муқаддас хонада хизмат қилганда киядиган, ажойиб қилиб тикилган муқаддас либослар.” Кимда кўк, сафсар ва қирмизи ип, майин зиғир матоси, эчки жуни, қизилга бўялган қўчқор териси, юмшоқ тери бўлса, олиб келди. Ип йигиришга моҳир аёллар ўз қўллари билан йигирган кўк, сафсар ва қирмизи ипни ҳамда майин зиғирдан йигирилган ипни назр қилиб олиб келишди.
Выбор основного перевода