Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз Синай тоғида Мусога деди: “Исроил халқига, Эгамизга назр келтиринглар, деб айт. Менга чин кўнгилдан назр қилмоқчи бўлган одамнинг назрини қабул қил. Сен улардан қабул қилиб оладиган назрлар қуйидагилардир: олтин, кумуш, бронза, шунингдек, кўк, сафсар ва қирмизи рангли иплар, майин зиғир матоси, эчки жуни, қизилга бўялган қўчқор териси, юмшоқ тери, акас ёғочи, мойчироқлар учун зайтун мойи, муқаддас қиладиган мой учун зираворлар, хушбўй тутатқи учун зираворлар, эфод ва кўкракпечга тақиладиган ақиқ ҳамда бошқа қимматбаҳо тошлар. Исроил халқи Мен учун муқаддас маскан барпо қилишсин, токи Мен Исроил халқи орасида истиқомат қилайин. Бу Муқаддас чодирни ва унинг ҳамма жиҳозларини Мен сенга кўрсатадиган намунага мувофиқ ясат.
Выбор основного перевода