Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Акас ёғочидан Сандиқ ясат. Сандиқнинг узунлиги икки ярим тирсак, эни бир ярим тирсак, бўйи бир ярим тирсак бўлсин. Сандиқнинг ичкарию ташқарисини тоза олтин билан қоплат. Айланасига олтин гулчамбар қилдир. Сандиқ учун эритилган олтиндан тўртта ҳалқа ясатиб, тўртала оёғига маҳкамлат: иккита ҳалқа бир томонида, иккита ҳалқа иккинчи томонида бўлсин. Майин зиғир матосидан ички пардани тиктир. Моҳир усталар бу пардани безатиб, унга кўк, сафсар ва қирмизи иплар билан карублар тасвирини солишсин. Акас ёғочидан тўртта устун ясат. Устунларга олтин қоплатиб, уларга олтин илгакларни маҳкамлат. Кумуш тагликка устунларни биттадан ўрнаштир ва ички пардани устундаги илгакларга осдир. Ички парда Чодир шипидаги илгаклар остида осилиб турсин. Аҳд сандиғи ички парданинг орқасига олиб кирилсин. Ички парда Муқаддас хонани Энг муқаддас хонадан ажратиб туради.
Выбор основного перевода