Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Менга фақат сен яқин келгин, бошқа ҳеч ким яқин келмасин. Халқ эса сизлар билан бирга чиқмасин. Мусо тоққа чиққанда, тоғни булут қоплади. Шундай қилиб, Худо Синай тоғида Мусо билан гапини тугатиб, унга иккита тош лавҳани берди. Лавҳаларга битилган аҳднинг амр ва қонунларини Худонинг Ўзи ёзган эди. Мусо тоғдан қайтиб тушди. У қўлига аҳднинг иккита тош лавҳасини кўтариб олган эди. Лавҳаларнинг иккала томонига ҳам амр ва қонунлар битилганди. Бу лавҳалар Худонинг ижоди бўлиб, лавҳалардаги ёзувни Худо ўйиб битган эди. Эгамиз менга Ўз қўли билан ёзган иккита тош лавҳани берди. Тоғда йиғилган кунингиз Эгамиз сизларга олов ичидан айтган амрларнинг ҳаммаси тош лавҳаларга ёзилган эди. Қирқ кечаю қирқ кундуздан кейин Эгамиз менга аҳд сўзлари ёзилган иккита тош лавҳани берди. Очиқ кўриниб турибдики, бизнинг хизматимиз туфайли ёзилган Масиҳнинг мактуби сизларсиз. Бу мактуб сиёҳ билан эмас, балки барҳаёт Худонинг Руҳи орқали ёзилган, тош лавҳаларга эмас, балки инсон қалбининг лавҳаларига ёзилгандир.
Выбор основного перевода