Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ёқуб: “Худо билан юзма–юз бўлибман–у, ҳаётим сақланиб қолибди–я”, деб бу жойга Паниёл деган ном берди. Мен ота–боболаринг — Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худосиман. Мусо Худога қарашдан қўрқиб, дарров юзини беркитиб олди. Лекин Менинг юзимни кўра олмайсан. Мени кўрган одам тирик қолмайди. Кейин қўлимни оламан. Сен Мени орқамдан кўрасан. Юзимни эса кўрмайсан. Шоҳ Уззиё вафот этган йили мен юқорига юксалган Раббийнинг тахтда ўтирганини кўрдим. Унинг либоси этаклари Маъбадни тўлдирган эди. Мен шундай дедим: “Шўрим қурсин! Ўлдим энди! Ўз кўзларим билан ўша Шоҳни, Сарвари Оламни кўрдим. Ахир, мен оғзи нопок бир одамман, оғзи нопок халқ орасида яшайман!” Гумбаз устида зангори ёқутдан ясалган тахтга ўхшаш бир нарса бор эди. Тахт устида инсон қиёфасидаги бир Зот ўтирарди. Қарасам, карублар тепасидаги гумбаз узра зангори ёқутга ўхшаш бир нарса пайдо бўлди. Ўша нарса тахт шаклида эди. У ерда, уларнинг кўз ўнгида Исонинг қиёфаси ўзгарди: юзи қуёшдай порлаб, кийимлари кўзни қамаштирадиган даражада оппоқ бўлиб қолди. Ҳеч ким ҳеч қачон Худони кўрган эмас, Самовий Отанинг бағридаги, Аслида Худо бўлган ягона Ўғил Уни бизга танитди. У ягона мангу Худодир. У яқинлашиб бўлмайдиган нурда яшайди, Уни ҳеч бир инсон кўрмаган ҳамда кўриши мумкин эмас. Абадий салтанат Соҳиби бўлган Худога шон–шарафлар бўлсин! Омин. Ҳеч ким ҳеч қачон Худони кўрган эмас. Агар биз бир–биримизни яхши кўрсак, демак, Худо биз билан бирга ва Унинг севгиси бизда ўзининг мукаммал ифодасини топган.
Выбор основного перевода